Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ласетти»да уйидан чиқиб кетган 22 яшар йигит бедарак йўқолди

«Ласетти»да уйидан чиқиб кетган 22 яшар йигит бедарак йўқолди

Иллюстратив сурат. Фото:«Olx.uz»

2019 йил 6 мартда Қўқон шаҳрида яшовчи Ёрқинжон Омонбоев ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 4 март куни ўғли, 22 ёшли Жасурбек Даминов «Ласетти» автомашинасида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумотига кўра, автомашина Қўқон шаҳар, Чархий кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасидан техник соз ҳолда топилган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ кимда-ким ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органлари ходимларига ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришини сўраган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг