Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Кўринмас қотил» энди Қўқонда. У бир оиланинг уч аъзосини ўлдирди

«Кўринмас қотил» энди Қўқонда. У бир оиланинг уч аъзосини ўлдирди

Ҳароратнинг пасайиши натижасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ нохуш хабарлар кўпаймоқда.

Яқинда Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, бугун, 28 октябрь куни Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги кўпқаватли уйларнинг бирида яшовчи оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган.

Фожиага иситиш қозонининг дудбўрони носозлиги (катёлга уланмаган бўлган) сабаб бўлган.

Хоразмдаги ҳолатда ҳам айнан иситиш қозонининг дудбўрони носозлиги бир оиланинг фожиали ҳалок бўлишига олиб келганди.

Ҳурматли фуқаролар, иситиш печлари ва қозонларини ишлатишдан аввал дудбўронлар созлигига эътибор беринг. «Кўринмас қотил»дан эҳтиёт бўлинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг