Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўмир исидан заҳарланган 27 ёшли йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Кўмир исидан заҳарланган 27 ёшли йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Фото: ФВВ

Кеча, 5 декабр куни соат 10:15 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган.

Унга кўра, Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган «Туябўғиз» сув омборидаги балиқчилик хўжалигининг 27 ёшли қоровули кўмир исидан заҳарланиб, соғлиғи ёмонлашган, унга зудлик билан ёрдам кўрсатиш керак бўлган.

Айтилган манзилга вақтида етиб борган ФВВ қутқарувчилари кўмир исидан заҳарланган одамни хавфсиз жойга олиб чиқиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборишган. Унинг аҳволи яхши ва у ўз уйида, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг