Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кесилмаслиги огоҳлантирилган дарахтлар барибир йўқ қилинди (видео)

Кесилмаслиги огоҳлантирилган дарахтлар барибир йўқ қилинди (видео)

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги «Янги замон бино» МЧЖ томонидан қурилиш ишлари учун танланган ҳудудда экилган барча дарахтлар хатловдан ўтказилиб, кесилмаслиги огоҳлантирилган эди.

Аммо Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ўтказган ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, қурувчилар давлат хизматчиларининг қонуний талабларини бажармай, кўплаб дарахтларни ноқонуний кесиб, илдизи билан қўпориб, йўқ қилишган ва зиён етказишган.

Аниқланган мазкур қонунбузарлик бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг