Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Каттақўрғонда икки қаватли уйда газ портлади. Вафот этганлар бор (фото)

Каттақўрғонда икки қаватли уйда газ портлади. Вафот этганлар бор (фото)

12 апрел куни соат 06:43 да Каттақўрғон шаҳар Гўзалкент маҳалласи, Бобур кўчасида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида ис газ сиқилиши натижасида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ расмий канали томонидан хабар берилди.

Чақнаш оқибатида уч фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди, беш нафар фуқаролар турли тан жароҳатлари билан Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг