Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Карантин: кимга аза, кимга маз-за?!

Карантин: кимга аза, кимга маз-за?!

Фото: «Xabar.uz»

Тиббиёт ходимларининг шу кунларда кўрсатаётган матонати ҳурмати  соҳага фаолиятига оид айрим камчиликлардан кўз юмгинг келади ҳатто.  Бироқ айрим раҳбарларнинг манфаатпарастлигига ҳаргиз терс қараш  керак эмас. Мана, биттаси: Тошкент вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Бўка тумани филиали мудири вазифасини бажарувчиси Н.Р. қўлга олинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизматига кўра, у фуқаро Қ.Қ.га нисбатан қўлланилган маъмурий жарима миқдорини камайтириш ҳамда «Дамас» русумли автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига  400 минг сўм пора талаб қилиб, пулни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

 Айни пайтда Н.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси («Пора олиш») 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари  ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг