Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантин даврида «трамадол» сотган шахс йигирма йилга қамалиши мумкин

Карантин даврида «трамадол» сотган шахс йигирма йилга қамалиши мумкин

Қўқон шаҳрида 11 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.С.  «махсус харидор»га 5 та конвалютадаги, 50 дона «трамадол» таблеткаларини 550.000 сўмга сотган вақтида ушланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. 

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши кўзғатилиб, Н.С.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг