Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Каналда чўкиб кетган ака-укалардан бирининг жасади қўшни тумандан топилди

Каналда чўкиб кетган ака-укалардан бирининг жасади қўшни тумандан топилди

Фото: «gorvesti.ru»

Кеча, 23 июль куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида истиқомат қилувчи 6-синф ўқувчиси Р.Х. ва унинг укаси, 3-синф ўқувчиси И.Х.лар шу ҳудуддан оқиб ўтувчи «Саркисов» каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, олиб борилган қидирув ишлари натижасида Р.Х.нинг жасади Зафаробод тумани «Бирлик» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «ЮР-24» каналидан топилган.

«Ҳурматли фуқаролар, фарзандингиз ва яқинларингизни чўмилиш тавсия қилинмаган жойларга юборманг. Агарда махсус чўмилиш хавзаларига бормоқчи бўлса, уларни назоратсиз қолдирманг! Ҳушёр бўлинг!», дейилади ИИВ ахборотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг