Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Канадада юк поезди издан чиқиб кетди (видео)

Канадада юк поезди издан чиқиб кетди (видео)

Фото: «Golos.ua»

Канаданинг Саскачеван провинциясида буғдой дони ортилган юк поезди издан чиқиб кетди.

Транспорт ҳодисаси Саскатун шаҳрига кираверишда, темир йўл ва автомобил йўли туташ жой яқинида юз берган. Полиция хабарига кўра, авариядан инсонлар жабр кўрмаган.

Юк поездининг жами 52 та вагони бўлиб, уларнинг 30 таси, жумладан, локомотив издан чиқиб кетиб ағдарилган ва ёнғин юзага келган.

Воқеа сабаби транспорт хавфсизлиги кенгаши томонидан ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг