Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда «Нексия» ҳайдовчиси опа-сингилни уриб юборди

Жиззахда «Нексия» ҳайдовчиси опа-сингилни уриб юборди

2019 йил 24 июнь куни Жиззах шаҳрининг Ш.Рашидов туманида яшовчи 30 ёшли Б.А. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасини Қассоблик маҳалласида ҳайдаб кетаётиб пиёдалар, 11 ёшли О.Қ.исмли қиз ва унинг қўлида кўтариб олган 2019 йилда туғилган синглисини уриб юборган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса натижасида опа-сингил жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг