Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда ис газидан олти киши заҳарланди

Жиззахда ис газидан олти киши заҳарланди

Фото: «Озодлик»

2018 йил 20 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи Д.У. (исмли аёл) уйида қўлбола иситиш печига уланган табиий газни ёқиб назоратсиз қолдириши оқибатида олти киши заҳарланди.

Газ ўчиб қолиши оқибатида ундан сизиб чиққан ис газидан у эгасининг ўзи, қизи ва уйида меҳмонда бўлган 4 нафар қариндошлари заҳарланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига рухсат берилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг