Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиноий шерикликдаги овсинлар қўлга олинди

Жиноий шерикликдаги овсинлар қўлга олинди

Фото: Тергов департаменти

Наманган вилоятида 2020 йилнинг 24 август куни соат 10:00 да Наманган шаҳри «Чорсу» бозорида жойлашган «Автошоҳбекати» олдида номаълум шахслар 38 ёшли Н.Т.нинг қулоғида бўлган бир дона нархи 1.500.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган зирагини тортиб олиб кетишган.

Бундан ташқари, шу куни соат 13:00 да Наманган шаҳри «Чорсу» деҳқон бозорида ҳам номаълум шахслар 27 ёшли О.С. нинг қулоғида бўлган бир дона нархи 2.000.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган зирагини тортиб олиб ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи овсинлар 26 ёшли Г.С., М.Ю. ва 22 ёшли Н.Ю.лар содир этилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг