Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Италияда 12 соатда 36 марта ер қимирлади

Италияда 12 соатда 36 марта ер қимирлади

Фото: «Apa.az»

«Kp.ru» хабарига кўра, Италиянинг Тоскана вилоятида 12 соат мобайнида 36 маротаба ер силкиниши қайд этилди, буларнинг ярмидан кўпи 3 баллдан юқори магнитудага эга бўлган.

Ер ости силкинишлари 9 декабрь, душанба кечаси бошланган, одамлар тунни кўчада ўтказишга мажбур бўлишган.

Ер силкинишлари натижасида Флоренция — Болонья йўналишидаги поездлар ҳаракатланиши тўхтатилган, баъзи биноларга шикаст етган. «Tgcom24» телеканали хабарига кўра, айрим коммуналарда болалар боғчалари ва мактаблар ёпилган. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмаган.

Ер силкинишларининг энг кучлиси 4,5 баллга тенг бўлган. Италия геофизика ва вулқоншунослик миллий институти маълум қилишича, ер ости силкинишлари ўчоғи 12 минг аҳоли яшовчи Скарперия шаҳридан 4 километр шимолда, 9 километр чуқурликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Албанияда содир бўлган магнитудаси 6,4 балли зилзила оқибатида 20 дан зиёд инсон ҳалок бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг