Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истанбулда оғир жароҳатланган ўзбекистонлик вафот этди

Истанбулда оғир жароҳатланган ўзбекистонлик вафот этди

Фото: «informator.press»

31 октябрь куни оғир жароҳатлар билан «Çorlu Devlet Hastanesi» тиббиёт муассасасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси З.В. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб, ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, марҳумнинг жасади дафн қилиш учун Ўзбекистонга юборилди.

Марҳумнинг иш жойи «Yıldız Taşlama» фабрикасидаги авария ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўйича тергов давом этмоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг