Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«iPhone»нинг портлаши видеорегистраторга тушиб қолди (видео)

«iPhone»нинг портлаши видеорегистраторга тушиб қолди (видео)

Скриншот

Хитойнинг Миньхан шаҳрида яшовчи аёлнинг машинасидаги видеорегистраторга олд ойна остида турган «iPhone»нинг тасодифан портлаб, кейин ёниб кетиши тушиб қолди. Бу ҳақда «The Sun» хабар бермоқда.

Кўриб турганингиздек, асбоблар панели устида турган смартфон аввал портлади, кейин тутун чиқариб ёниб кетди. Орадан бир неча сония ўтиб, қандай тез ёнган бўлса шундай тез ўчди.

Аёлга бу кичик портлашдан тан жароҳати етмади, автомобиль асбоблар панелида эса куйган излар қолди. Ўша куни ҳаво ҳарорати 40 даражага чиққан эди. Кучли иссиқ туфайли смартфон батареяси қизиб кетган.

Хулосаси ўзингизга ҳавола, ҳурматли ҳайдовчилар: иложи борича телефонни асбоблар панели устига қўйманг — бу машинадаги энг иссиқ жой!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг