Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИБ ходими ҳамкасбини автоматда отиб қўйгани маълум бўлди

ИИБ ходими ҳамкасбини автоматда отиб қўйгани маълум бўлди

Фарғона вилояти ИИБ ППХ ходими М.Ғоффоров хизматдош шериги А.Рахимовни «АК-74» русумли ўқ отар қуроли билан ҳазиллашиб отиб қўяди.

Автоматдан узилган икки ўқ А.Рахимовга тегиб, унга ҳаёти учун хавфли бўлган жароҳатлар етказади. Мудҳиш ҳодиса 2021 йил 16 август куни эрталаб иш жойида содир бўлади.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган ва М.Ғоффоров Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, жиноят иши судга юборилган.

«Судда ҳам М.Ғоффоровнинг эҳтиётсизлик оқибатида содир этган жиноий қилмиши тасдиғини топди ва у суд ҳукми билан тегишли жазога тортилди ҳамда ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди», дейди Жиноят ишлари бўйича Қува тумани судининг раиси Зафаржон Омонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг