Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон жанубида автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетди

Ҳиндистон жанубида автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетди

Фото: «Flickr»

«Times of India» нашри хабар беришича, сешанба, 29 май куни Ҳиндистон жанубидаги Телангана штатида автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлган.

Ҳодиса Каримнагар — Варангал йўлида юз берган. Қарама-қарши томондан келаётган юк машинаси автобус қаршисига чиқиб қолган ва тўқнашув юз берган. Оқибатда 7 киши ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган. Автобус ҳайдовчиси билан биргаликда яна 15 киши шифохонага етказилган. Врачлар улардан 4 нафарининг аҳволи оғир эканини айтмоқда.

Ҳодиса сабаби ҳали ноаниқлигича қолмоқда. Полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг