Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳайдовчи рашк сабабли танишига ўқ узди

Ҳайдовчи рашк сабабли танишига ўқ узди

Ижтимоий тармоқларда йўл ўртасида бир фуқаро «ВАЗ-2199» русумли транспорт воситасига ўқ узгани акс этган видео тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси маълумот бериб ўтди.

Хабарда айтилишича, шу йилнинг 20 январ куни тахминан соат 11.35 ларда 1990 йилда туғилган фуқаро «Spark» русумли автомобил ҳайдовчиси Мирзо Улуғбек тумани, Феруза даҳаси, Мирзо Улуғбек кўчасининг қатнов қисмида ўзининг таниши 1985 йилда туғилган А.Г.ни кўриб қолган. У билан олдиндан турмуш ўртоғини рашк қилиш оқибатида ўзаро келишмовчилиги бўлганлиги сабабли яна гап талашиб қолади ва унинг бошқарувидаги «ВАЗ-2199» русумли автомобилнинг ғилдирагига тепиб, сўнг ёнида бўлган пневматик қуролдан автомобил томонга бир маротаба ўқ узади.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Унга кўра жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган шахсга нисбатан қатъий қонуний чора кўрилиши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг