Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДАН ходимлари билан жанжалдан сўнг сирли тарзда вафот этган фуқаро иши юзасидан текширув ўтказилмоқда

ДАН ходимлари билан жанжалдан сўнг сирли тарзда вафот этган фуқаро иши юзасидан текширув ўтказилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура матбуот хизмати тармоқларда тарқалган «Ҳайдовчи Қорақалпоғистонда ДАН ходимлари билан жанжалдан сўнг сирли тарзда оламдан ўтди…» сарлавҳали мақола юзасидан баёнот берди.

Унда айтилишича, Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан 12 ноябрь куни «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейноу» йўналишида Н.Ҳолиқовни мурдаси топилганлиги сабаб терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу куни тахминан соат 22:00ларда Қўнғирот туманидаги божхона постида фуқаро С.Ўринов бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашинаси Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи инспекторлари томонидан тўхтатилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаси бузилганлиги ҳолати юзасидан баённома расмийлаштирилиши ҳақида айтилганида, автомашина йўловчиси О.Хусанов инспекторларни ҳақорат қилган.

О.Хусанов инспекторлар билан жанжаллашган вақтида автомашина йўловчиси Самарқанд вилояти, Нуробод туманида яшовчи Н.Ҳолиқов ушбу ҳолатни телефонининг видео камерасига олиш жараёнида ЙҲХБ инспекторлари ундан видеога олмаслигини сўрашган. Шунда, Н.Ҳолиқов ЙҲХБ инспекторлари телефонини олиб қўймасликлари учун автомашинадан тушиб қочиб кетган.

Бироз вақт ўтганидан сўнг, А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейноу» асфальт йўлининг 874-875-км.да (тадбир ўтказилаётган жойидан 450 метр узоқликда) Н.Ҳолиқовнинг мурдаси топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳум Н.Ҳолиқовнинг ўлими юрак қон томир етишмовчилиги оқибатида келиб чиққанлиги сабаб бўлган, дейилади прокуратура баёнотида.

Хозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат бўйича ЙҲХБ ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг