Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳали бирортаси 40 ёшга ҳам етмаган эди» – мудҳиш ҳодиса сабаби маълум бўлди (видео)

«Ҳали бирортаси 40 ёшга ҳам етмаган эди» – мудҳиш ҳодиса сабаби маълум бўлди (видео)

Видеодан кадрлар

Қашқадарё вилояти Касби туманида талафоти билан яқин йиллардаги автоҳалокатларнинг ҳаммасидан даҳшатлиси содир бўлди.

Жорий йилнинг 8 май тунги соат 22:10 ларда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, катта тезликда йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган «ВАЗ 210» автомашинаси, ўз йўлида ҳаракатланаётган, аммо юқори тезликда бўлган Нексияга урилади.

Содир бўлган ушбу автоҳалокат етти кишининг умрига якун ясади. Ҳодиса иштирокчиларининг икки нафари ҳозирда шифохонада ҳаёт билан курашмоқда.

Ачинарлиси, ҳалок бўлганларнинг икки нафари 1 ва 4 ёшли болалар бўлган. Қолганлари ҳам асосан ёшлар бўлиб, уларнинг бирортаси ҳали 40 ёшга етмаганди.

«Уйда ерни тракторда ҳайдатган эдим. Шунга тушлик маҳали 200-300 грамм атрофида ичгандим. Кечги соат 20:00лардан кейин йўлга чиқдим. Жияним билан йўлнинг қарши томонида ҳаракатланиб кетаётган эдим. Айбим кечга йўлга чиққаним...

Пушаймонман, иложим йўқ. Фарзандимдан айрилдим, жиянларимдан...

Ҳайдовчилардан рўлда ичмасликларини, тезликни оширмасликларини илтимос қилган бўлардим», – дейди ҳаракат иштирокчиларидан бири бўлган ҳайдовчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг