Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гурланда пичоқбозлик содир бўлди

Гурланда пичоқбозлик содир бўлди

Хоразм вилояти Гурлан туманнинг Деҳқонобод маҳалласида яшовчи икки қўшни ўртасида келиб чиққан низонинг пичоқбозлик билан якунланди. Қўшнилар – 1972 йилда туғилган Ф.А ва 1963 йилда туғилган М.А лар ўзаро ер талашиб, жанжаллашиб қолади. Натижада...

- Ф.А ўзидан ўн ёш катта қўшнисининг биқинига пичоқ санчиши оқибатида қаттиқ жароҳатланиб, шифохонага ётқизилади. Беморнинг аҳволи оғир, кўп қон йўқотган, лекин аҳволи яхшиланишига умид катта, - дейди Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси масъулларидан бири.

Хоразм вилоят ИИБ Матбуот хизмати маълумотига кўра,  айни ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг