Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғаллаоролдаги кўнгилсизлик туфайли икки киши ҳалок бўлди

Ғаллаоролдаги кўнгилсизлик туфайли икки киши ҳалок бўлди

Фото:«Tergov.uz»

15 октябрь куни 26 ёшли Ш.И., ўзининг бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинасида Бахмал-Ғаллаорол йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган бўлган. Сўнгра у ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган 28 ёшли Э.Р., бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинаси йўлига чиқиб кетиши оқибатида, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, ҳар иккала автомашина ҳайдовчилари тан жароҳати сабаб ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган.

Шунингдек,  икки йўловчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб, Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг