Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ Хоразмдаги фожиа сабабини аниқлади

ФВВ Хоразмдаги фожиа сабабини аниқлади

Фото: «Nuz.uz»

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.

ФВВ ушбу фожиа сабабини аниқлади.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 октябрдан 23 октябр кунига ўтар кечаси Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар К.Ғ., унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзандлари иситиш қозонининг дудбўрони носозлиги боис ис газидан заҳарланиб, вафот этганлар.

Фото: ФВВ

Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилганда, хонадондаги иситиш қозони дудбуронининг (мўриси) ичига ёз пайтида қушлар ин қургани, дудбурон хас-хашак ва қушларнинг пати билан тўлиб қолгани ва тортиш кучини йўқотганлиги сабаб бўлган.

Табиий газнинг чала ёниши оқибатида ис гази ҳосил бўлиши ҳамда унинг уй ичига тўпланиши фуқароларнинг ўлимига олиб келган.

«Кириб келган куз-қиш мавсумида иситиш печларидан фойдаланишдан аввал дудбуронларнинг тозалиги ва тўғри ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг», дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг