Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ қор ёғиши муносабати билан ҳайдовчиларни огоҳлантирди

ФВВ қор ёғиши муносабати билан ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказидан берилган маълумотларига кўра, 2020 йил 22 ноябрь куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, шамол тезлиги 7-12 м/с гача  кучайиши, ҳарорат кечаси 10-13 даража, кундузи 5-8 даража совуқ бўлиши, йўлларда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.                                      

Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ нохуш ҳолатлар олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг