Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Форишда катта кран ҳайдовчиси иш жойида ўзини осиб қўйди

Форишда катта кран ҳайдовчиси иш жойида ўзини осиб қўйди

Фото: «Repost.uz»

Жиззах вилояти, Фориш туманида кўп қаватли уйлар қураётган ташкилотнинг кран ҳайдовчиси иш жойида ўз жонига қасд қилди. Мазкур хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.

Унга кўра, воқелик 22 июнь тонгида юз берган. Яъни, ҳайдовчи О.Т. ўзи бошқариб келган катта краннинг («башенный кран») ўқ қисмига арқон ўтказиб, ўзини ўзи осиши оқибатида  вафот этган.

Мурда кўздан кечирилганда тананинг бўйин соҳасидаги (ўзини арқон билан осиши натижасида етган)  тан жароҳатидан ташқари бошқа  жароҳатлари аниқланмаган.

Айни пайтда судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг