Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уч кишининг устига машина ҳайдаб, ўлимига сабаб бўлган кишига ҳукм ўқилди

Уч кишининг устига машина ҳайдаб, ўлимига сабаб бўлган кишига ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судида жорий йил 17 май куни 3 нафар шахсни ўлдиришда ва икки нафар шахсни ўлдиришга суиқасд қилишда айбланган  А.З.га оид жиноят иши мазмунан кўриб якунланди.

Айбловга кўра, судланувчи ўтган йили 7 ноябрда «Маtiz» русумли автомашинасида Қува тумани «Иттифоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида беш нафар шахсни қасддан ўлдириш мақсадида уларнинг устига автомашинани ҳайдаб бориб, 3 кишининг вафот этишига ва 2 нафарининг турли даражадаги тан жароҳатлари олишига сабабчи бўлган.

Суднинг ҳукмига кўра, А.З. Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисмининг «а», 97-моддаси 2-қисмининг «а» банди ва 109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга ЖК 59-моддасининг 3-қисмига асосан ўташ учун узил-кесил 19 йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчига тегишли бўлган «Маtiz» русумли автомашина жиноят қуроли деб эътироф этилиб, давлат фойдасига мусодара қилиниши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг