Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Lacetti» пиёдалар йўлакчасида она-болани босиб кетди

 «Lacetti» пиёдалар йўлакчасида она-болани босиб кетди

Скриншот.

19 январь куни Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Й.А. «Lacetti» русумли автомобилни бошқараётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 2001 йилда туғилган М.М. ва унинг қўлидаги фарзанди Ф.М.ни уриб юборган.

Ҳодиса натижасида, пиёда М.М.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва қўлидаги фарзанди, 2021 йилда туғилган Ф.М. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг