Фарғонада 12 ёшли болани поезд уриб юборди
«Андижон-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди «Марғилон-Олтиариқ» темир йўл бекатлари оралиғида 12 ёшли болани уриб юборган. Бу ҳақда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.
30 май куни соат 11:45ларда содир бўлган ҳодисада пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 2008 йилда туғилган З.Ж. жиддий тан жароҳати олган.
У Олтиариқ тумани ШТТЁБ га олиб борилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2020 йил 2 июнь куни шифохонада вафот этган.
Ушбу бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter