Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ерга яна бир улкан астероид яқинлашмоқда

Ерга яна бир улкан астероид яқинлашмоқда

Фото: «Pixabay.com»

Олимлар Ерга улкан 153 201 2000 WO107 астероиди яқинлашаётганидан огоҳлантирмоқда. Унинг диаметри 370 — 820 метрдан иборат, дея хабар берди «Вечерняя Москва».

Борди-ю, Ер билан тўқнашгудек бўлса, бундай катталикдаги осмон жисми бутун бир давлатни яксон қилиши мумкин. Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, у бизнинг сайёрамизга ҳеч қандай хавф солмаяпти.

Ер билан астероид ўртасидаги минимал масофа тахминан 4 млн километрни ташкил этади. Уни оддий кўз билан кузатиб бўлмайди.

Олимларнинг таъкидлашича, яқинда кичик бир астероид сайёрамизга 350 км масофагача яқин келди. Назарий жиҳатдан у атмосферага ҳам кириши мумкин эди. Бироқ бир неча миллион километр — тўқнашув эҳтимоли ҳақида ўйлаш учун ҳаддан ташқари олислик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг