Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ 200 минг АҚШ доллари ва 4,1 млн. Россия рублини олиб чиқиб кетаётган фуқарони ушлади

ДХХ 200 минг АҚШ доллари ва 4,1 млн. Россия рублини олиб чиқиб кетаётган фуқарони ушлади

Фото:«Nuqtayi nazar»

1989 йил туғилган фуқаро Ш.Б. 200 минг АҚШ доллари ҳамда 4,1 млн. Россия рублини Қирғизистонга олиб чиқаётганида ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.

Шунингдек, шунга ўхшаш ҳолат Наманганда ҳам юз берган. 

Косонсой туманининг чегараолди ҳудуди ҳисобланган «Хонқўрғон» маҳалласида фуқаро А.Э. 119 минг 960 АҚШ долларини Қирғизистонга олиб чиқаётганида ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Миллий валюта ҳисобида умумий қиймати 3,6 млрд сўмдан зиёд маблағни ноқонуний олиб чиқишга қаратилган ушбу ҳолат юзасидан ДХХ тергов идоралари томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг