Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Душанбеда граната портлашидан бир инсон ҳалок бўлди

Душанбеда граната портлашидан бир инсон ҳалок бўлди

Фото: «Asia-Plus»

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида яшовчи Иван Мезенцев «РГД-5» гранатаси портлаши оқибатида олинган жароҳатлардан вафот этди, бу ҳақда «REGNUM» Тожикистон ИИВ матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

ИИВга кўра, бахтсиз ҳодиса кеча, 14 январь куни соат 16:30 лар атрофида содир бўлган. Маълумотга кўра, 1987 йилда туғилган Мезенцев қонунга хилоф равишда уйида граната сақлаган.

Маст ҳолатда бўлган Мезенцев гранатни ёнида олиб чиққан. Эҳтиётсизлик оқибатида граната у яшайдиган уй кириш қисмида портлаб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг