Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дрон ёрдамида «Макаров» тўппончаси чегарадан ўтказилди. Уни сотиб олганлар ушланди (видео)

Дрон ёрдамида «Макаров» тўппончаси чегарадан ўтказилди. Уни сотиб олганлар ушланди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Тошкент шаҳрида яшовчи икки фуқаро Тошкент туманидан ўтувчи ўзбек-қозоқ давлат чегараси яқинида дрон ёрдамида Қозоғизистондан контрабанда йўли билан юборилган ўқотар қуролларни сотиб олган вақтларида қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» репортажида хабар берилди.

Улар ушбу қуролни Қозоғизистон фуқаросидан 4 минг АҚШ долларига сотиб олган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қурол ўқ отиш учун яроқли ҳолатдаги «Макаров»  тўппончаси эканлиги ва ўқдонида 6 дона ўқ бўлган.

Ушланганларнинг бири аввал ҳам судланган. 2012 йилда 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш), 2019 йилда 169-моддаси (Ўғрилик) билан айбли деб топилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг