Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонадаги циркда арқон узилиб, дорбоз дордан йиқилди

Фарғонадаги циркда арқон узилиб, дорбоз дордан йиқилди

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги циркда арқон узилиб кетиши оқибатида дорбоз боши билан ерга тушгани ва вафот этгани  ҳақидаги хабар тарқалди.

ССВ Матбуот хизмати вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланган.

Маълум бўлишича, ҳақиқатан ҳам шу йилнинг 23 февраль куни саот 19:25 га яқин дорбозлик билан шуғулланувчи Э. исмли фуқаро дордан йиқилиши натижасида жароҳатланиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб келинган.

Марказ мутахассислари уни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказишган. Беморга “Ўнг пешона ва бурун бўшлиғи суякларининг парчаланиб  синиши. Бош мия лат ейишининг оғир даражаси. Бош мия ўнг ярим шари пешона бўлаги эпидурал гематомаси. Субарохнаидал қон қуйилиши. Пневмоцефалия. Бош юмшоқ тўқималари лат ейиши ва териости гематомаси” ташхиси қўйилган ва беморда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Марказ мутасаддиларининг маълум қилишича, беморнинг аҳволи барқарор бўлиб, ҳозирда нейрореанимация бўлимида малакали мутахассислар назоратида белгиланган стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг