Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Деҳқонободда бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди. Кичик фарзанд токсик комага тушди

Деҳқонободда бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди. Кичик фарзанд токсик комага тушди

Фото: Xabar.uz

Кеча Деҳқонобод тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимига Б. маҳалласидан 16 ёшли Х.Ҳ. ўта оғир аҳволда олиб келинган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Беморга «Заҳарли газдан ўткир заҳарланишнинг ўта оғир даражаси. Ўткир токсемия даври. Ўпка шиши. Аспирацион синдром. Ўткир нафас етишмаслиги. Ўткир юрак ва қон томир етишмаслиги. Токсик кома» ташхиси қўйилди.

Зудлик билан стандарт бўйича текширувлар ўтказилиб, беморга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Маълум бўлишича, бемор яшайдиган хонадондагилар эски ҳожатхона ёнидан янги чуқур ковлашаётган пайтда ўртадаги девор ёрилиб кетиши натижасида Х.Ҳ.нинг отаси, 48 ёшли Қ.Э., онаси, 44 ёшли Б.О. ва опаси, 20 ёшли Х.Д. воқеа жойида вафот этишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг