Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чироқчидаги мудҳиш ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Чироқчидаги мудҳиш ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 8 июль куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида Ш.Қ. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасини «Еттитом-Қарши» йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Ш.Л. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинаси билан тўқнашган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Қ. воқеа жойида, Ш.Л. бошқарувидаги «Нексия» автомашинаси йўловчиси 48 ёшли М.Б. касалхонада вафот этган. Шунингдек ҳайдовчи Ш.Л. ва унинг яна бир йўловчиси 25 ёшли О.Б. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг