Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзордаги ёнғин ўчирилди — ФВБ

Чилонзордаги ёнғин ўчирилди — ФВБ

Фото: Xabar.uz

Бугун, 10 август куни соат 19:37 да пойтахтнинг Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчасида жойлашган янги қурилаётган 5 қаватли бинонинг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани ҳақида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Олтита ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:42 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:30 да қуршаб олинган ва соат 20:39 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида фуқаролардан ҳеч ким тан жароҳати олмаган, қурбонлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг