Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзорда содир бўлган йирик ЙҲТ оқибатида 10 киши шифохонага олиб кетилди

Чилонзорда содир бўлган йирик ЙҲТ оқибатида 10 киши шифохонага олиб кетилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Бугун, 25 декабрь куни соат 17:00 атрофида Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида тўртта автомобил – ГAЗ 3302, Дамас, Ласетти ва ВAЗ 2106 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳозирда барча ҳайдовчиларнинг шахси аниқланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Бахтсиз ҳодиса натижасида ВAЗ 2106 ҳайдовчиси ва унинг тўрт нафар йўловчиси, Ласетти ҳайдовчиси ва унинг уч нафар йўловчиси, шунингдек, Дамас йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари олишди ва шифохонага етказилди.

ЙТҲ содир бўлишининг дастлабки сабаби: «Ласетти» ҳайдовчиси 20 ёшли Т.Муҳаммадали Бунёдкор – Байналминал кўчаси бўйлаб катта тезликда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ҳолда бетон тўсиқни ошиб ўтиб, қарама-қарши йўлга ўтиб кетган ва учта машина билан тўқнашган. Терговолди ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг