Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чилонзорда 18 ёшли қизга лифтда ҳамла қилганликда гумонланаётган шахс қидирувга берилди

Чилонзорда 18 ёшли қизга лифтда ҳамла қилганликда гумонланаётган шахс қидирувга берилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан биридаги лифтда 18 ёшли қизга ҳужум қилганликда гумон қилинаётган эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 15 февраль куни, соат 12:00лар атрофида Чилонзор тумани ИИО ФМБ 5-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори, лейтенант Соҳиб Юсуповга 4-уй бошлиғи Албина Харисова мурожаат қилган.

Албина Харисова ўз мурожаатида шу уйда яшовчи 18 ёшли Л.С.нинг онаси сўзларига асосланиб, юз берган ҳолат ҳақида маълум қилган.

Кўп қаватли уйнинг лифтида номаълум шахс 18 ёшли қизга ҳамла қилган. Қиз бақирганида у қўрқиб, қочиб кетган.

Профилактика инспектори Л.С. билан бирга кузатув камерасидаги тасвирларни кўздан кечирган ҳамда гумонланувчининг суратини чиқариб олган. Сўнг, гумонланувчи шахснинг сурати Чилонзор туманидаги барча ички ишлар бўлинмаларига юборилган.

Ҳозирда гумонланувчининг шахсини аниқлаш ва уни ҳибсга олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Агар гумонланувчи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Гумонланувчи тахминан 25-35 ёшларда, бўйи 170-180 сантиметр атрофида, сочлари қора рангда», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг