Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Челябинскда ЙТҲ: бир ўзбекистонлик вафот этди, икки киши шифохонага ётқизилди

Челябинскда ЙТҲ: бир ўзбекистонлик вафот этди, икки киши шифохонага ётқизилди

Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2020 йилнинг 7 февраль куни Челябинск вилояти, Южноуралск – Магнитогорск трассасида йўл-транспорт ҳодисасида содир бўлган.

Натижада 3 киши, жумладан Ўзбекистон фуқароси М.Р. вафот этди, ҳамюртларимиз М.Н. ва А.Р. жароҳат билан касалхонага ётқизилган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди, жароҳатланганлар ва уларнинг яқинлари билан алоқа ўрнатди, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳуманинг жасадини турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида Ўзбекистонга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг