Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода хориждан келаётган автомашинада 1,5 миллиард сўмлик яширин товарлар борлиги аниқланди

Бухорода хориждан келаётган автомашинада 1,5 миллиард сўмлик яширин товарлар борлиги аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

Бухоро вилоят божхона бошқармаси ходимлари «Олот» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк автомашинасида 1 миллиард 540 млн сўм бўлган 2 хил турдаги «RefronR-22» ҳамда «Westron R-22» ёзувли фреон товарлари борлиги аниқлади. Ўрнатилган тартибда божхона назорати ўтказилаётганда ушбу фреонларнинг кузатув ҳужжатларида қайд этилмагани маълум бўлган.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизматининг «Xabar.uz»га билдиришича, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озон бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, «Refron R-22» ҳамда «Westron R-22» фреонлари импорти ва экспорти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар асосидагина амалга оширилади.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Лайло Ҳайитова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг