Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухородаги ЙТҲ икки кишининг ҳаётига зомин бўлди

Бухородаги ЙТҲ икки кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

2020 йилнинг 10 февраль куни тахминан соат 07:30 ларда, 24 ёшли ҳайдовчи А.Р. бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомашинасида «Хоразм-Бухоро» А-380 автомобил йўли бўйлаб Ромитан туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотади. Оқибатда йўлнинг чеккасига чиқиб кетиб, бир неча марта айланади. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида йўловчилар — 49 ёшли У.М. ва 42 ёшли Д.А.лар ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва 36 ёшли учинчи йўловчи Х.Ю. эса шифохонага етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми «а банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг