Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухородаги мудҳиш ЙТҲга ҳайдовчининг рулда ухлаб қолгани сабаб бўлган

Бухородаги мудҳиш ЙТҲга ҳайдовчининг рулда ухлаб қолгани сабаб бўлган

Фото: ИИВ ЙҲХББ

2019 йил 29 ноябрь куни соат 07-15ларда, Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудидан ўтган А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 305-километрида мудҳиш ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, ҳайдовчи Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган, 1997 йилда туғилган С.Х. «Нексия» русумли автомобилини «Тошкент-Хоразм» йўналишида бошқараётиб, рулда ухлаб қолиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган Х.М. бошқарувидаги «Higer» русумли автобусининг йўлига чиқиб, тўқнашув содир этган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ

Тўқнашув натижасида «Нексия» русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчилари воқеа жойида ҳалок бўлганлар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан кучли толиқиш ҳолатида транспорт воситаларини бошқармасликни сўраган ҳолда бундай ҳолатда ҳаракатланиш ҳайдовчи ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари хавфсизлигига таҳдид солиши ҳақида огоҳлантирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг