Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухородаги аянчли ЙТҲда икки киши вафот этди, 5 киши оғир жароҳат олди

Бухородаги аянчли ЙТҲда икки киши вафот этди, 5 киши оғир жароҳат олди

Фото: «Tergov.uz»

19 май куни 31 ёшли М.Ж., бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинасида Бухоро вилоят Қоракўл тумани ҳудудида ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 39 ёшли Н.Т., нинг бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомашина билан тўқнашган.

Оқибатда, «Nexia» автомашинасининг йўловчиси 19 ёшли З.Н., ҳодиса жойида, ҳайдовчи М.Ж., эса тиббиёт бирлашмасида вафот этганлар. Бундан ташқари, ҳар икки автомашинадаги 6 нафар йўловчилардан 5 нафари оғир тан жароҳати, бир нафари эса енгил тан жароҳати олган, уларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг