Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода содир бўлган ҳодиса ҳақида расмий маълумот берилди

Бухорода содир бўлган ҳодиса ҳақида расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Вобкент туманида юк автомобили ёниб кетганлиги ҳақида видео тарқалди. Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, 2022 йил 3 январь куни соат 14:20 ларда Бухоро вилояти, Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 241-километрида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги «Hyundai-Porter» русумли юк автомобилининг салон қисмида ёнғин юзага келган (ҳаракат вақтида). Ҳайдовчи транспорт воситасини зудлик билан тўхтатган.

Ёнғин ўт учирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Вобкент тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг