Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода ғилдираги чиқиб кетган «Москвич» ариққа ағдарилди. Йўловчилар ҳалок бўлишди

Бухорода ғилдираги чиқиб кетган «Москвич» ариққа ағдарилди. Йўловчилар ҳалок бўлишди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Куни кеча, яъни 10 август куни соат 15:30 ларда Бухоро вилоятида аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берган.

Ғиждувон тумани «Соҳибиён» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўл, яъни Соҳибиён қишлоғидан Шўрча қишлоғига ҳаракатланиб кетаётган «Москвич» русумли автомобилнинг олд ғилдираги чиқиб кетган. Бунинг оқибатида бошқарувни йўқотган автомашина йўлнинг чап томонидаги ариққа ағдарилиб кетган. «Москвич»ни фуқаро У.Б. ишончнома асосида бошқариб юргани маълум қилинмоқда.

ЙТҲ натижасида автомашина йўловчилари 50 ёшли А.И. ва 44 ёшли Ғ.Р.лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиш, носоз транспорт воситаларини бошқармаслик сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг