Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухородаги бозорда содир бўлган ҳодиса бўйича прокуратура баёнот берди

Бухородаги бозорда содир бўлган ҳодиса бўйича прокуратура баёнот берди

Видеолавҳадан скриншот

Бухоро марказий деҳқон бозорида маъмурият томонидан «Bukhara News» интернет нашри вакилларининг ҳақорат қилингани ва уларнинг микрофон ва телефонлари олиб қўйилгани ҳолати юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан расмий баёнот берилди.

Қайд этилишича, вилоят прокуратураси томонидан жорий йилнинг 6 февраль куни «Bukhara News» интернет нашри вакилларининг қонуний фаолиятига Марказий бозор маъмурияти томонидан тўсқинлик қилинганлиги ҳолати ўрганиб чиқилган.

«Bukhara News» интернет нашри 11.10.2019 йилда оммавий ахборот воситаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Аниқланишича, «Bukhara News» интернет нашри ходимлари томонидан Бухоро Марказий деҳқон бозорида «вилоятда ишга кириш» мавзусида аҳоли орасида ижтимоий сўровнома ўтказилаётган вақтда бозор назоратчилари Т.Р ва М.А томонидан уларга тўсқинлик қилиниб, уларнинг қўлларидаги микрофон ва уяли алоқа телефонлари олиб қўйилган.

Шунингдек, «Bukhara News» интернет нашри ходимлари Ш.Ҳ ва Д.А лар билан ўтказилган суҳбат давомида назоратчилар Т.Р ва М.А лар уларни ҳақорат қилиб, бозордан чиқариб юборганликларини билдиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг