Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британия қироличасининг турмуш ўртоғи ЙТҲга учради

Британия қироличасининг турмуш ўртоғи ЙТҲга учради

Фото: BBC

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи ЙТҲга учради. Бу ҳақда Букингем саройи матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 97 ёшли Эдинбург герцоги — шаҳзода Филип бошқариб кетаётган «Land Rover» ишрокида юз берди. Унинг машинаси «Kia» русумли машина билан тўқнашиб кетди.

Шаҳзода Филип. Фото: «Radio NZ»

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, герцогнинг автомашинаси тўқнашув оқибатида ағдарилиб кетган. Ёрдамга етиб келган кишилар шаҳзода Филипни машинадан чиқариб олишган. Унинг ҳуши жойида, аммо кутилмаган ҳодисадан қаттиқ таъсирлангани айтилмоқда.

«Kia»даги икки нафар аёлга эса тиббиёт ходимлари кўмак кўрсатишди. Уларга шу заҳотиёқ уйларига жавоб бериб юборилди.

Норфолк полицияси ҳар икки машина ҳайдовчиларини алкоголь текширувидан ўтказди... Ҳеч ким ичмаган экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг