Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура мактабдаги суиқасд ҳақида маълумот берди

Бош прокуратура мактабдаги суиқасд ҳақида маълумот берди

2019 йилнинг 5 октябрь куни соат 08:30ларда Сурхондарё вилояти, Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабида фуқаро Б.Ю. (1982 й.т., ишсиз) турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан қорин соҳасига бир маротаба урган. Шунингдек, уларни ажратмоқчи бўлган мактаб директорини ҳам танасининг турли қисмларига уч маротаба пичоқ билан уриб, уларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.Ю.га нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг