Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура Булунғур ИИБдаги ўлим ҳолати бўйича маълумот берди

Бош прокуратура Булунғур ИИБдаги ўлим ҳолати бўйича маълумот берди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Булунғур тумани ИИБга чақиртирилган Ж.Насриддин (1963 й.т.) гўёки қийноқлар натижасида вафот этганига оид хабарлар тарқалганди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Ж.Насриддин туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, фуқаро Р. О.  ноқонуний равишда гиёвандлик воситалари сотиш билан шуғулланаётганлигини баён қилган. Ушбу мурожаат асосида 2019 йил 16 ноябрь куни соат 13:30 ларда Булунғур туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.О. Ж.Насриддинга 150 минг сўм эвазига вазни 3,71 граммдан кўпроқ миқдордаги «марихуана» гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 16.11.2019 йилда ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўтказилган тадбирдан сўнг Ж.Насриддиндан тушунтириш хати олиш мақсадида туман ИИБга олиб келинганда унинг аҳволи ёмонлашган. Дастлабки тиббий ёрдамдан сўнг аҳволи бироз яхшиланган, бироқ бу ҳолат узоққа бормайди. Кейинги чақирувдан сўнг «Тез ёрдам» Ж.Насриддинни туман касалхонасига олиб кетган ва у ўша ерда вафот этади.

Айни пайтда  прокуратура  томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ж.Насриддиннинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг