Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бола кир ювиш машинасига кириб, вафот этди

Бола кир ювиш машинасига кириб, вафот этди

Фото: «Mycentriq.com»

Янги Зеландияда мактабгача ёшдаги бола кир ювиш машинасига кирганидан сўнг оламдан ўтди. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри хабар бермоқда.

Ҳодиса 19 февраль куни кечқурун Крайстчерч шаҳарчасида содир бўлган. Катталар кир ювиш машинасини ишга туширганидан кейингина болани пайқаб қолишган. Полициянинг маълум қилишича, жабрланувчи ҳушсиз ҳолда маҳаллий шифохонага етказилган ва кўп ўтмай у ерда ҳаётдан кўз юмган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Бугун, 21 февраль куни вафот этган боланинг уйида яқинлари тўпланишди. Полиция ўлимни шубҳали деб ҳисобламаяпти.

Мутахассислар ота-оналарни ҳушёр бўлишга чақирмоқда. Чунки қизиқувчан болалар машинага билдирмасдан кириб олиши, бундан бехабар катталар билмасдан машинани ишга тушириб юбориши ва бунинг оқибатида шу каби аянчли фожиалар билан якун топиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг